Мамлакатимиз бўйлаб чорвачилик соҳаси вакилларининг профессионал малакасини оширишга қаратилган тизимли ўқув амалиётларининг навбатдаги манзили Қорақалпоғистон Республикаси бўлди. 11–13 июнь кунлари Нукус шаҳрида ҳудуднинг барча туманларидан келган фермерлар ва соҳа мутахассислари учун интенсив тренинглар ўтказилмоқда.
Ушбу ташаббус Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) иштирокидаги «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳаси доирасида ҳаётга татбиқ этилмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади соҳа вакилларига замонавий назарий ва амалий билимларни етказиш орқали тармоқнинг барқарор ривожланишини таъминлашдир.
Машғулотлар давомида малакали экспертлар ва илмий ходимлар томонидан иштирокчиларга чорвачиликнинг энг муҳим жиҳатлари юзасидан батафсил маълумотлар берилмоқда. Хусусан, ўқув дастуридан қуйидаги долзарб мавзулар ўрин олган:
Мазкур ўқув курслари фақат назарий маърузалар билан чекланиб қолмай, балки амалий машғулотлар билан узвий боғланган ҳолда олиб борилмоқда. Иштирокчилар олган билимларини бевосита амалиётда синаб кўриш ва мутахассислар назорати остида ўз кўникмаларини мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлмоқда. Олинган кўникма ва янги билимлар эса келгусида янги технологияларни хўжаликларда муваффақиятли қўллашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.