Грант лойиҳаси ҳақида: ФТА лойиҳаси доирасида Европа иттифоқининг Грант маблағлари тақдим этилади.
Лойиҳа ташаббускори: Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги
Грант лойиҳасининг амал қилиш муддати: 2028 йил 31 мартга қадар
Грант маблағининг ажратиш тартиби ва грант миқдори:
Асосий шарт: Лойиҳа доирасида 100 минг евро микдоригача (сўм эквивалентида) кредит олган хўжалик юритувчи субъектларига лойиҳа ишга тушгандан сўнг, олган кредитнинг 40 фоизигача бўлган қисми грант сифатида қайтариб берилади.
Маълумот учун: Лойиҳа доирасида кредитлар 10 йил муддатгача бўлган узоқ муддатга (3 йиллик имтиёзли давр билан) ажратилмоқда.
Бу ўз ўрнида лойиҳа доирасида иштирок этувчи чорвачилик соҳасида тадбиркорларни валюта хатарларидан ҳимоя қилади ва бизнесини барқарор режалаштириш имконини беради.
Маблағлардан фойдаланиш йўналиши: Ушба лойиҳа асосан иқлимга салбий таъсир кўрсатмайдиган суб-лойиҳалар молиялаштириш мақсад қилинган.
(яъни Грант маблағлари, сутни қайта ишлаш, гўштни қайта ишлаш, озуқа еми (чорва учун) ишлаб чиқариш, балиқчиликни ривожлантириш, (интенсив усулдаги балиқчилик лойиҳаси), молхоналарни, товуқхоналарни (ёғоч, хусусан девор қопламаси ёки дурадгорлик рамкалари) фойдаланилган ҳолда замонавий реконструкция қилиш, кенгайтириш ёки янги қуриш, тухум йўналишида парранда ташкил қилиш асаларичилик фаолиятини ривожлантириш, чорвачилик фаолияти билан боғлиқ бўлган хўжаликларига қуёш панеллари ўрнатиш, чорвачилик ерларини томчилаб суғориш технологияларини жорий этиш, озуқа маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун қишлоқ хўжалиги техникаларига, қўшимча агрегатлар, агарда чорва хўжаликларининг моторли техникалари эски (15 йил олдин ишлаб чиқарилган бўлса) уларни янгисига алмаштириш каби ва бошқа чорвачилик соҳасидаги иқлимга салбий таъсир кўрсатмайдиган лойиҳаларга грант маблағларини ажратишга қаратилган.
Лойиҳа доирасида қуйидаги мулкчилик шакллдаги кредит олган хўжалик юритувчи субъектлар грант олиши ҳуқуқига эга бўлади:
- Деҳқон хўжалиги
- Томорқа хўжалиги
- Якка тартибдаги тадбиркор
- Оилавий корхона
- Фермер хўжалиги
- Масъулияти чекланган жамияти
- Қишлоқ хўжалиги кооперативлари
Муҳим шарт: Грант малағларини олинишда кредит олган фақат масъулияти чекланган жамияти учун таъсис хужжатларига ўзгартириш киритилиши талаб этилади (яъни таъсис ҳужжатларига юқоридаги, чорвачилик фаолияти билан шуғуллананувчи деҳқон хўжалиги, томорқа хўжалиги, якка тартибдаги тадбиркор, оилавий корхоналардан бири жамият таъсисчининг камида 50 фоиз миқдорида эгалик қилишлари талаб этилади).
Қўшимча талаблар: Ҳукуматимиз томонидан аёллар ва ёшларни қўллаб қувватлаш, уларга имтиёзли кредит маблағларини ажратишда кенг имкониятлар яратиш мақсадида, умумий ҳолатда тадбиркорлар лойиҳа доирасида олган кредитининг 30 фоизгача бўлган қисми учун грант маблағлари ажратилиши кўзда тутилган бўлса, агарда лойиҳа ташаббускори аёл ёки
24 ёшдан ошмаган бўлган эркак киши бўлса, унда яна қўшимча (10 фоиз) яъни олган кредитининг 40 фоизигача қисми учун грант маблағлари ажратилиши белгиланган.
Грант маблағлари қуйидаги ҳолларда ажратилмайди:
- Лойиҳа доирасидаги кредит ҳисобига кавш қайтарувчи (йирик ва майда шохли) чорва моллари сотиб олган бўлса;
- Мижознинг кредит бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлса;
- Лойиҳа доирасида ажратилган маблағлар мақсадли ишлатилмаган бўлса;
- Лойиҳани амалга оширишда кредит тўлиқ айланма маблағларга олинган бўлса;
- Шунингдек, грант лойиҳаси хусусиятидан келиб чиқиб, Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи томонидан бошқа зарурий ҳужжатлар ҳам талаб этилиши мумкин.
Грантнинг афзалликлари
- Кредит юкини қисман камайтириш;
- Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини ривожлантириш имкониятини кенгайтириш;
- Лойиҳа доирасида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш;
- Аёл ва ёш тадбиркорларни қўшимча рағбатлантириш.
Алоқа учун
Ишонч телефони: +998 90 926 03 30
Масъул шахс: Жўрабек Наркулов
Офис манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Кушбеги кўчаси, 22 уй