Хўжаликни ривожлантириш кўпинча бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш, техника ва ускуналар харид қилиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш учун катта миқдорда маблағ талаб қилади. Бунда ушбу харажатларнинг бир қисмини Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) иштирокида амалга оширилаётган ҳамда Европа Иттифоқи кўмагида тақдим этилаётган «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳаси доирасидаги грант маблағлари ҳисобидан қоплаш мумкин.
Грант кўмаги миқдори кредит суммасининг 40 фоизигача бўлиши мумкин. Бу хўжаликнинг молиявий юкини сезиларли даражада камайтириш ва барқарор чорвачиликни ривожлантириш учун молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга имкон беради.
Бу қандай ишлайди?
Қўллаб-қувватлаш механизми биргаликда молиялаштириш тамойилига асосланган. Дастлаб тадбиркор «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳаси доирасида ажратиладиган кредит маблағлари ҳисобига иқлим барқарорлигини таъминлайдиган лойиҳани амалга оширади. Иншоот ёки ускуналар фойдаланишга топширилгач, тадбиркор дастур шартларига мувофиқ қилинган харажатларнинг бир қисмини қоплайдиган грант маблағини олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Миллий даражада дастур ижросини Ўзбекистон Республикаси Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги ФТА «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи мувофиқлаштириб боради.
Грант олиш учун аризалар 2028 йил 31 мартга қадар қабул қилинади. Шу билан бирга, кредит олиш учун аризаларни топшириш муддати 2027 йил 30 июнгача қилиб белгиланган. Бу бўлажак иштирокчиларга дастур шартлари билан олдиндан танишиш, зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва кредит ҳамда грант кўмагини олиш учун ўз вақтида мурожаат қилиш имконини беради.
Грант миқдори ва молиялаштириш шартлари
Кредит суммаси миллий валютада 100 000 евро эквивалентидан ошмаган тақдирда, объект фойдаланишга топширилгач, қарз олувчи олинган кредит суммасининг 40 фоизигача бўлган миқдорда грант компенсациясини олиши мумкин.
Грант кўмагидан ташқари, дастурда имтиёзли кредитлаш шартлари ҳам кўзда тутилган: кредит муддати 3 йилгача бўлган имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 10 йилгача белгиланиши мумкин. Бундай ёндашув айниқса чорвачилик соҳасидаги лойиҳалар учун ғоят муҳимдир, чунки бу тармоққа киритилган сармоялар катта дастлабки харажатларни талаб этади, босқичма-босқич ўзини оқлайди ва узоқ муддатли молиявий режалаштиришни шарт қилиб қўяди.
Грант олиш учун кредит қандай мақсадларда ажратилиши мумкин?
Молиявий қўллаб-қувватлов дастурнинг иқлимга оид талабларига жавоб берадиган ҳамда атроф-муҳит ва иқлимга сезиларли салбий таъсир кўрсатмайдиган лойиҳаларга ажратилиши мумкин:
Бунда муайян лойиҳанинг иқлим талабларига мувофиқлиги белгиланган мезонлар ва баҳолаш тартиб-таомилларига мувофиқ аниқланади.
Кимлар ариза бериши мумкин?
Лойиҳа доирасида кредит олган ва қуйидаги шакллардан бирида рўйхатдан ўтганлар грант олиш ҳуқуқига эга:
МЧЖларга алоҳида талаб мавжуд: грант олиш учун (кредит олинган пайтда) жамият таъсис ҳужжатларида устав капиталидаги улушнинг камида 50 фоизи юқорида кўрсатилган шахслардан бирига — деҳқон ёки томорқа хўжалигига, якка тартибдаги тадбиркорга ёки оилавий корхонага тегишли экани кўрсатилган бўлиши керак.
Қўшимча қўллаб-қувватлаш
Агар лойиҳа, ёшидан қатъи назар, аёл киши ёки 24 ёшгача бўлган эркак томонидан йўлга қўйилса, грант ёрдами миқдори оширилади: стандарт 30 фоиз ўрнига олинган кредит суммасининг 40 фоизигача олиш имконияти берилади.
Шу тариқа, дастурда аёллар ва ёш тадбиркорлар учун қўшимча қўллаб-қувватлов чоралари кўзда тутилган. Бу уларни чорвачилик соҳасидаги бизнесга кенгроқ жалб этишга ҳамда уларнинг инвестиция ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Қандай ҳолатларда грант берилмайди?
Грант кўмаги қуйидаги ҳолатларда ажратилмайди:
Грант қандай имкониятлар беради?
Грант ёрдами лойиҳанинг ҳақиқий харажатларини камайтиришга ва хўжаликка тушадиган молиявий юкни енгиллатишга хизмат қилади. Грант маблағлари кредитнинг бир қисмини ёпишга, шунингдек, дастур шартларига мувофиқ, хўжаликни янада модернизация қилиш, қўшимча ускуналар харид қилиш, инфратузилмани яхшилаш ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришга йўналтирилиши мумкин.
Кичик ва ўрта хўжаликлар учун бундай қўллаб-қувватлов қўшимча молиялаштиришсиз бир неча йилга кечиктирилиши мумкин бўлган лойиҳаларни амалга оширишда муҳим омил бўлиши мумкин.
Қаерга мурожаат қилиш мумкин?
Агар сизда лойиҳа доирасида олинган кредит бўлса ёки уни олишни режалаштираётган бўлсангиз ҳамда ҳолатингиз грант шартларига мос келиш-келмаслигини билмоқчи бўлсангиз, тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.
Грант масалалари бўйича
Телефон: +998 90 926 03 30
Масъул шахс: Жўрабек Нарқулов
Кредит масалалари бўйича
Телефон: +998 90 951 31 18
Масъул шахс: Умирбек Абдуллаев
Манзил: Тошкент шаҳри, Қўшбеги кўчаси, 22-уй.