“Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш” лойиҳаси доирасида Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) иштирокида грант ажратиш механизми жорий этилмоқда. Ушбу ташаббус тадбиркорларнинг молиявий юкини камайтириш ҳамда тармоққа барқарор инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантиришга қаратилган.
Грант ажратишнинг асосий шартлари
Грант субсидияси ажратиладиган кредит билан боғлиқ ҳолда тақдим этилади ва лойиҳа кўрсаткичларига қараб белгиланади:
Мазкур маблағлар чорвачиликни ривожлантириш, жумладан, ускуналар харид қилиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва янги технологияларни жорий этишга йўналтирилиши мумкин.
Грантни кимлар олиши мумкин?
Қуйидаги субектлар грант олувчи бўлишлари мумкин:
Кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд эмаслиги грант ажратишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
Грант олиш босқичлари
Грант кўмаги кредит олинганидан ва лойиҳа тўлиқ амалга оширилганидан сўнг тақдим этилади:
Дастурнинг афзалликлари
Грант механизми харажатларнинг бир қисмини қоплаш, пул оқимини яхшилаш ҳамда молиявий хатарларни камайтириш имконини беради. Ёш тадбиркорлар учун эса алоҳида қўшимча имтиёзлар кўзда тутилган. Шу тариқа, грант ва кредитнинг ўзаро мутаносиблиги чорвачилик сармоядорлари учун мустаҳкам молиявий пойдевор яратади.