Кредит линияси

ФЕРМЕР ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИКЛАРИ КОРХОНАЛАРИГА ФРАНЦИЯ ТАРАҚҚИЁТ АГЕНТЛИГИНИНГ КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА

Франция тараққиёт агентлиги ИШТИРОКИДАГИ “Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш” лойиҳаси

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 январдаги 84-сонли қарори асосида.

Чорвачилик фаолияти билан боғлиқ бўлган лойиҳаларни молиялаштириш учун қуйидаги соҳаларга кредит маблағлари ажратилади.:

  • Кавш қайтарувчи (йирик ва майда шохли қорамоллар, от, туя, эчки) ҳайвонлар;
  • Паррандачилик;
  • Балиқчилик;
  • Асаларичилик;
  • Қуёнчилик;
  • Чорвачилик ерларини томчилаб суғориш технологияларини жорий этиш;
  • Товуқхоналарни (ёғоч, хусусан девор қопламаси ёки дурадгорлик рамкалари) фойдаланилган ҳолда замонавий реконструкция қилиш, кенгайтириш ёки янги қуриш;
  • Чорвачилик фаолияти билан боғлиқ бўлган хўжаликларига қуёш панеллари ўрнатиш;
  • Озуқа еми (чорва учун) ишлаб чиқариш;
  • Сутни қайта ишлаш;
  • Гўштни қайта ишлаш;
  • Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, қадоқлаш ва сақлаш;
  • Ветеринария хизмати билан боғлиқ бўлган ускуналар (товарлар) сотиб олиш ва хизматлар кўрсатиш;
  • Чорвачилик соҳасидаги лойиҳаларни айланма маблағлар билан тўлдириш.
  • Чорвачиликни ривожлантириш учун талаб этиладиган қишлоқ хўжалиги техникаси, технология (чорва молари учун озуқалар) ва асбоб-ускуналар;
  • Чорвачилик соҳасига боғлиқ бошқа йўналишлар (сувни ва энергия тежайдиган технологиялар сотиб олиш).

Лойиҳа ҳудуди:

Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда амалга оширилади.

ФТА лойиҳаси доирасида иштирок этувчи тижорат банкларига ажратилган ресурслар

  • Халқ банки – 40,0 млн. Евро
  • Микрокредит банк – 27,0 млн. Евро
  • Бизнесни ривожлантириш банки – 12,9 млн. Евро
  • Ҳамкорбанк – 10,0 млн. Евро

Кредит линиясининг жами қиймати 89,9 млн. Евро ташкил этади.

Кредит маблағлари Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида (сўмда) берилади.

Йиллик фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг асосий (жорий фоиз) ставкасини ташкил этади.

Кредит маблағлари иккита линиядан иборат:

  • 1-кредит линияси 65,9 млн. Евро.
  • 2-кредит линияси 24,0 млн. Евро.

Шундан, ҳар бир мижоз учун максимал кредит миқдори:

  • 1-кредит линиясидан – 1,0 млн. Евро эквивалентигача сўмда.
  • 2-кредит линиясидан – 100 минг Евро эквивалентигача бўлган миқдорда сўмда ажратилади.

Лойиҳа ташаббускори.

Хусусий ташкилотлар, кичик ва ўрта бизнес корхоналари, деҳқон ва томорқа хўжаликлари, фермер хўжаликлари, оилавий корхоналар, масъулияти чекланган жамиятлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларни ўз ичига олади.

Лойиҳа ташаббускорлари томонидан кредит маблағларини расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тижорат банкларига тақдим этилади:

  • Кредит олиш тўғрисида ариза;
  • Корхона таъсис ҳужжатлари ва гувоҳномаси;
  • Лойиҳанинг экологик экспертизаси (туман табиатни муҳофаза қилиш бўлими);
  • Лойиҳанинг атроф-муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баҳолаш лойиҳаси (ЗВОС);
  • Корхонанинг Бухгалтерия баланси ва молиявий ҳисоботи (нусха);
  • Товарлар, хизматларни харид қилиш бўйича хорижий (маҳаллий) ҳамкорлар билан имзоланган шартнома (нусха);
  • Харид қилинадиган товар ва хизматлар бўйича камида 3 та тижорат таклифи;
  • Лойиҳанинг Бизнес-режаси;
  • Гаров таъминоти (кредит суммасининг 125%дан кам бўлмаган миқдорда);
  • Ер ва мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳоким қарори/ижара шартномаси);
  • Маиший/саноат, қаттиқ ва суюқ, чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича шартномалар;
  • Сувдан фойдаланиш учун рухсатнома, скважина бурғулаш учун рухсатнома ёки шартномалар.
  • Лойиҳа хусусиятидан келиб чиқиб, тижорат банклари томонидан бошқа зарурий ҳужжатлар ҳам талаб этилиши мумкин. 

Кредит олиш тартиби:

  1. Қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик корхоналари, фермер ва дехқон хўжаликлари ёки тадбиркор тижорат банкларининг ҳудудий филиалига кредит олиш учун тегишли ҳужжатлар тўпламини тақдим этади.
  2. Тижорат банкининг ҳудудий филиали (туман ёки вилоят) топширилган ҳужжатлар тўпламини ўрганиб чиқиб, уларни банкнинг Кредит қўмитаси томонидан кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун Бош офисига юборади.
  3. Бош банк Кредит қўмитасининг ижобий хулосасидан сўнг лойиҳани молиялаштириш учун Қўмитанинг Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи(ЛАОГ)га тегишли ҳужжатлар тўпламини тақдим этади.
  4. ЛАОГ тижорат банклари томонидан киритилган ҳужжатлар тўпламини Франция тараққиёт агентлиги талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқиб, ижобий хулоса берилгандан сўнг, ЛАОГ лойиҳани молиялаштириш учун тижорат банкига розилик беради.

Қўшимча маълумотлар учун мурожаат қилинг:

Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Франция тараққиёт агентлиги иштирокида амалга оширилаётган «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи.

Манзил:

Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси, 22-уй

Тел.:+998-90-951-31-18, +998-90-926-03-30