Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

image

Яна икки россиялик корхона Ўзбекистонга чорвачилик маҳсулотларини экспорт қилиш ҳуқуқини олди.

Эълон қилинган 16-November, 2024-yil 2:08

Россельхознадзор Ўзбекистонга чорвачилик маҳсулотларини етказиб берадиган россиялик таъминотчилар рўйхатини кенгайтирди.

Икки қўшимча корхона – бири балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришга, иккинчиси сут маҳсулотларига ихтисослашган – Ўзбекистонга экспорт қилиш ҳуқуқини олди, деб хабар берди идора матбуот хизмати. Таъкидланишича, ушбу корхоналар Москва вилояти ва Башқирияда жойлашган.

Шу тариқа, Россиянинг умумий ҳисобда 419 та компанияси Ўзбекистонга чорвачилик маҳсулотларини етказиб бериш ҳуқуқига эга бўлди. Россиялик экспортчиларнинг тўлиқ рўйхати Ўзбекистоннинг Давлат ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган.